500 млн сўмлик қонунбузилиши ортидан ҳокимликка иш қўзғатилди
3-саҳифа
−
20 Сентябрь
4858Навоий вилоятидаги Ғазғон шаҳар ҳокимлигида 500 млн сўмдан ортиқ тендер савдоларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, Рақобат қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Ғазғон шаҳар ҳокимлигида 2024 йил давомида ўтказилган танлов (тендер) савдоларининг Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги ва “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунлари талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ўтказилган.
Жумладан, Ғазғон шаҳар ҳокимлиги томонидан жорий йил давомида Ғазғон шаҳар марказий кўчаларига камералар ўрнатиш учун зарур товарлар олиб бериш, шунингдек, “Ёшлар дафтарида”ги ёшларни иш билан таъминлаш учун маиший техника ва тикув машиналари харид қилиш мақсадида 4 та савдолар бўйича бошланғич нархи 514,0 млн сўмлик товар, иш ва хизматларни бажариш бўйича эълонлар жойлаштирилган.
Ўрганишлар давомида мазкур амалга оширилган давлат харидларининг барчасида харид комиссияси томонидан иштирокчиларнинг таклиф ҳужжатлари баҳолаш мезонлари бўйича тўғри баҳоланмагани аниқланган.
Ҳудудий бошқарманинг Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилганлиги аломатлари юзасидан буюртмачи ташкилот, яъни ҳокимликка белгиланган тартибда иш қўзғатилди ва қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди. Шунингдек, масъулларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тегишли тартибда суд органларига юборилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятида маиший чиқинди ташиш хизматини кўрсатувчи “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси 3,2 миллиард сўм миқдорида ортиқча даромад олгани аниқланганди.
LiveБарчаси
Афруза Ҳамдамова 2 карра жаҳон чемпиони.
09 Ноябрь