Чегарада 500 минг доллар контрабандаси тўхтатилди
Жамият
−
05 Октябрь 2019
4960Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда йирик миқдордаги нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди.
Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 3 октябрь куни Фарғона вилоятида фуқаро М.Н. бошқарувидаги Lada XRAY русумли автоулов қўшни давлатга ўтиш мақсадида ҳаракатланиб кетаётган вақтида тўхтатилди.
Автоуловни тўхтатиш жараёнида ҳайдовчи М.Н. мазкур автоуловдан ўрамларни олиб, қир-адирга яширишга уринган вақтида қўлга олинди.
Қора пакетларга солинган мазкур ўрамлар қонунбузарнинг ўзи ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда, уларда жами 516 486 АҚШ доллари мавжудлиги ва мазкур нақд хорижий валюталарни қўшни давлатга ноқонуний олиб чиқиш режалаштирилганлиги аниқланди.
Ҳозирда қонунбузардан нақд хорижий валюталар ашёвий далил сифатида олиб қўйилиб, ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
LiveБарчаси