50 ёшли Гвардиола коронавирусга чалинди
Спорт
−
06 Январь 2022
2551Бугун, 6 январь куни “Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола коронавирусга чалинди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 50 ёшли мутахассис ва унинг ёрдамчиси Хуанма Лиллонинг коронавирусга қарши топширган тестлари мусбат натижа берган. Ҳозирда ҳар икки мутахассис ҳам изоляция қилинган.
Гвардиола эртага, 7 январь куни Англия кубоги доирасида бўлиб ўтадиган “Суидон Таун”га қарши ўйинни ўтказиб юборади.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда “Ман Сити”да 21 нафар ходим COVID туфайли изоляция қилинган: 14 ходим ва 7 футболчи.
Маълумот учун, “шаҳарликлар” жорий мавсум АПЛ турнир жадвалида 53 очко билан 1-ўринни эгаллаб турибди. 2-поғонадаги “Челси” ҳисобида 43 очко мавжуд.
LiveБарчаси