5 яшар қиз бувисининг уйида ёниб кетди 

Жамият

image

Бухоро шаҳрида жойлашган хонадонлардан бирида мудҳиш ёнғин содир бўлди. Натижада ушбу уйда истиқомат қилувчи 5 яшар қиз тириклайин ёниб кетди. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.

Воқеа 22 декабрдан 23 декабрга ўтар кечаси содир бўлган. 23 декабрь куни соат 00:48да Бухоро шаҳрининг Махтумқули кўчасида жойлашган 9-уйда ёнғин бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув қисмига хабар келиб тушган.

Маълум қилинишича, воқеа жойига 2та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга 9 дақиқада (энг яқин ёнғин-қутқарув қисмигача масофа 8 км) етиб борган. 

Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 01:05да қуршаб олинган ва соат 02:15да тўлиқ бартараф этилган. 

Ёнғин оқибатида яшаш уйининг 45 кв метр майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Сақлаб қолинган майдони 150 кв метр экани айтилмоқда. 

Ёнғинни ўчириш вақтида уй эгасининг 2014 йилда туғилган қиз набирасининг куйган ҳолдаги жасади топилган. Хабарда қайд этилишича, ёнғин иситиш қозони дудбуронининг нотўғри ўрнатилиши сабабли келиб чиққан. 

Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Бухоро

Баҳолаганлар

152

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг