Кафе, ресторан ва кинотеатрлар фаолиятига рухсат берилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси навбатдаги қарорни қабул қилди.

Қарор билан қатор фаолият турларига рухсат берилди:

2020 йил 5 сентябрдан бошлаб умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига рухсат берилди. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитари талабларига риоя этиши талаб этилади:

•    банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;

•    столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;

•    бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;

•    ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;

•    ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;

•    бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш.

Шунингдек, томоша ва маданий-кўнгилочар объектлар (фақатгина театр ва кинотеатр) фаолиятига рухсат берилди. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитари талабларига риоя этиши талаб этилади:

•    объектнинг ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш;

•    ташриф буюрувчиларни ижтимоий масофани сақлаган ҳолда жойлаштириш ҳамда тиббий ниқобда бўлиш (зарур ҳолларда тадбир 2 соатдан зиёд давом этганда ниқобни бепул алмаштириш);

•    объектларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, дезинфекцион “тўшаклар”, антисептик воситалари билан жиҳозлаш, уларга киришда ҳар бир ташриф буюрувчиларнинг тана ҳароратини ўлчаб, 370С ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда киритмаслик;

•    ҳар бир сеансдан кейин ўриндиқ ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;

•    ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши.

Парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар фаолияти ҳам тикланмоқда. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария қоидаларига риоя этиши талаб этилади:

•    ташриф буюрувчиларни ижтимоий масофани сақлаган ҳолда навбатда туришини таъминлаш;

•    аттракционларнинг юза қисмини ҳар соатда ёки ҳар бир фойдалангандан сўнг дезинфекцион воситалар билан тозалаш;

•    аттракциондан фойдаланишда ижтимоий масофани сақлаш;

•    ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;

•    бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш (ёпиқ бинолардаги аттракционлар фаолияти учун).


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

114

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг