5 минг доллар! Янги Ўзбекистон университетида ўқиш нархлари эълон қилинди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган Янги Ўзбекистон университетида ўқиш учун контракт нархи эълон қилинди. Бу ҳақда универитетнинг веб-сайтида маълумот берилган. 

Қайд этилишича, университетда маҳаллий ва хорижий талабалар учун алоҳида нарх белгиланган. 

Унга кўра, контракт миқдори маҳаллий талабалар учун бир семестрга 24 миллион 850 минг сўм, хорижий талабалар учун эса 5 минг АҚШ доллари этиб белгиланган. 

Маълум қилинишича, ўқиш давомийлиги икки семестрни ташкил этади.

Маълумот ўрнида, университет давлат олий таълим муассасаси шаклида ташкил этилади. Унинг асосий вазифалари – нуфузли хорижий ўқув юртларининг таълим дастурлари асосида юксак касбий билим ва малакаларга эга бўлган истиқболли кадрлар тайёрлаш, талабаларнинг интеллектуал қобилиятини ривожлантириш, бунинг учун ҳар томонлама қулай муҳитни шакллантиришдир.

Университетда 5 та – муҳандислик, табиий фанлар, бошқарув, агротехнологиялар ва ахборот технологиялари факультетлари бўлади. Дарслар ўзбек ва инглиз тилларида олиб борилади. Кредит-модул тизими жорий этилиб, ўқиш давлат гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Ушбу таълим масканининг ўқув биноси ва кампуслари ҳам замонавий, халқаро BRЕEAM сертификатларига мос бўлади. Илк ўқув йили шу йил сентябрдан бошланади. Янги бино қурилгунча дарслар Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бўш биноларида вақтинчалик ўтиб турилади.

Иқтисодиёт  тармоқларидаги эҳтиёжлардан келиб чиқиб, илмий тадқиқотлар олиб бориш, талабаларни илмий ва инновацион фаолиятга кенг жалб этиш ҳам университетнинг асосий вазифаларидан. Шу мақсадда дунёнинг етакчи университет ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади, илмий журнал таъсис этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Президент Шавкат Мирзиёев қарорига мувофиқ янги Ўзбекистон университети ташкил этилгани хақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

контракт

Баҳолаганлар

558

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг