5 июндан карантин тадбирлари тўлиқ тугайдими?

Жамият

image

Агарда касаллик бўйича барқарорликка эришилса, карантин тадбирлари бекор қилинади, касаллик ўсиш суръати жадаллашса, карантин тадбирлари ҳам кучайтирилади. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов маълум қилди.

5 июндан карантин тадбирлари тўлиқ тугайдими?

"Карантин тадбирлари тугатилиши ёки бир муддат чўзилиши — коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемик вазиятни эътиборга олган ҳолда белгиланади.

Агарда касаллик бўйича барқарорликка эришилса, карантин тадбирлари бекор қилинади, касаллик ўсиш суръати жадаллашса, карантин тадбирлари ҳам кучайтирилади", дейди Ботир Қурбонов.

2020 йил 4 июнь куни СEОАнинг расмий саҳифаларида туман ва шаҳарларнинг тоифалар бўйича янгиланган рўйхати эълон қилинди. Энди Республика махсус комиссияси эмас, Агентлик томонидан ҳудудлар тоифаларга ажратиладими?

"Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги йиғилиш баёни билан Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига туман (шаҳар)ларнинг тоифаларини ўзгартириб бориш вазифаси юклатилган.

Шундан келиб чиққан ҳолда, жорий йил 2 июнь ҳолатига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан киритилган таклифлар, беморларни бутунлай соғайиши ҳамда эпидемик вазиятни эътиборга олиб Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан туман (шаҳар)ларнинг тоифаларини ўзгартирилди.

Эндиликда шу тартибда ҳар ҳафтада ўзгартириш ишлари тизимли олиб борилади", дейди Ботир Қурбонов.

Аввалроқ, карантинда қанча одам сақланаётгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, сўнгги икки ҳафта ичида аҳоли орасидан қанча бемор аниқлангани маълум қилинди.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

243

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг