4 кунда нечта абитуриент рўйхатдан ўтгани маълум бўлди

Жамият

image

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 20 июнь куни Ўзбекистон олий таълим муассасаларига кириш учун рўйхатдан ўтиш бошланди.

Бугунгача 50 мингдан ортиқ абитуриент рўйхатдан ўтиб улгурди. Бу ҳақда давлат тест маркази директори Мажид Каримов матбуот анжуманида маълум қилди.

Бироқ рўйхатдан ўтганларнинг 19 мингга яқини яшаш манзилини тўлиқ киритмаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда ОТМга кириш учун рўйхатдан ўтиш 22 июлгача давом этади. Шу вақтгача қадар абитуриент ўзининг йўналиши ва бошқа маълумотларини ўзгартириши мумкин.

Маълумот ўрнида, жорий йилда 1,6 млндан ортиқ абитуриент ОТМга кириш учун рўйхатдан ўтиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

абитуриент

Баҳолаганлар

397

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг