Имтиҳонлар бу йил ҳам стадионларда ўтказиладими? ДТМ раҳбари жавоб берди
Жамият
−
24 Июнь 2021
10702Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини ўтказиш учун икки сценарийда тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда Давлат тест маркази директори Мажид Каримов Матбуот анжуманида маълум қилди.
“Тест синовлари учун ҳамма ишлар якунланди. Бинолар ҳам иккита сценарийни эътиборга олиб тайёрланди. Пандемия шароитини инобатга олиб, 65 та объект тайёрланди. Ундан 63 таси стадион ва 2 таси хиёбон. Иккинчиси, эпидемиологик шароит яхши бўлиб туришини инобатга олиб, анъанавий шаклда ёпиқ бинода имтиҳон ўтказиш сценарийси. Бунинг учун 96 та бино тайёрланган. Ҳозирда уларни жиҳозлаш ишлари амалга ошириляпти”, дейди Каримов.
Ҳозирги тайёргарлик билан бир сменада очиқ майдонларда 60 мингдан зиёд, ёпиқ биноларда 47 мингдан зиёд абитуриент имтиҳон топшириши мумкин.
Каримовга кўра, жорий йилда 1,6 млндан ортиқ абитуриент рўйхатдан ўтиши кутилмоқда. Шу сабабли тест жараёнини узоғи билан 20 кунда якунлаш режалаштирилган.
LiveБарчаси