39 нафар Нукус воқеаси иштирокчиларига 6 февраль куни суд жараёни бошланади

3-саҳифа

image

2022 йил 1-2 июль кунлари Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликларнинг 39 нафар иштирокчиларига 6 февраль куни суд ҳукми ўқилади. Бу ҳақда Олий суд Матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.

“2023 йил 6 февраль куни соат 10.00 да Бухоро вилоят суди биносида 39 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланади”, деган у ўзининг Telegram саҳифасида.

Унинг маълумот беришича, ушбу жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Даулетбай Разов раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилади.

“Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар А. Мырзамбетов, Д. Надирбаев, П. Есенгелдиев, К. Ешжанов, М. Пирлепесов, А. Сариев, Н. Бауетдинов, А. Шарапов, О. Мамутов, Р. Досымбетов, А. Алланазаров, Н. Дуйсенбаев, К. Бекполатов, Р. Баимбетов, Қ. Бахиев, И. Сапаров, А. Омирзаков, Н. Байлепесов, А. Жумабеков, Н. Хабипов, З. Пиржанов, З. Таджимуратов, О. Досназаров, Т. Исмаилов, И. Полатов, Ш. Аширбеков, Д. Раманов, Р. Султаниязов, А. Хожаназаров, Е. Қанаатов, О. Курбанов, Р. Жумабаев, А. Наурызбаев, Н. Генжебаев, И. Аитмуратов, А. Есемуратов, К. Бегалиев, М. Рахманов, А. Сейтмуратов Жиноят кодексининг 104, 166, 244, 244-1 ва 247-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда”, деган Обидов.

Шунингдек, барча судланувчиларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилгани, суд жараёни очиқ тарзда ўтказилиши маълум қилиниб, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар учун суд мажлисларини видеоконференцалоқа воситасида тўғридан-тўғри кузатишга мўлжалланган ҳамда барча техник шароитлар яратилган матбуот зали ташкил этилгани қўшимча қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 31 январь куни Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича Бухорода суд бўлиб ўтиб, уларга суд ҳукми эълон қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Нукус воқеалари Азиз Обидов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг