37 та давлат Россия ва Беларусда спорт мусобақаларини ўтказмасликка чақирди

Спорт

image

Россия ва Беларусда халқаро спорт мусобақалари ўтказилишига ҳамда икки давлат спортчиларининг халқаро миқёсдаги турнирларда иштирок этишига йўл қўймаслик таклиф этилди. Бу ҳақда Буюк Британия Спорт вазирлиги томонидан дунёнинг 37 давлати номидан эълон қилинган баёнотда сўз борган.

“Биз ҳамфикр давлатлар жамоаси сифатида, биринчидан, Россия ва Беларусда халқаро спорт мусобақаларини ўтказишга рухсат бермаслигимиз лозим. Шунингдек, уларнинг турнирларга мезбонлик қилиш учун номзод сифатида кўрсатилишига ҳам имконият берилмасин. Иккинчидан, Россия ва Беларусдан танлаб олинган спортчилар, мураббийлар ва жамоалар бошқа давлатларда бўладиган мусобақаларда иштирок этадиган бўлса, ушбу иккита давлатнинг ташкилот, шаҳар ва брендлари вакил бўлиши тақиқланади. Бунга мисол қилиб, футбол клубларини келтириш мумкин”, дейилган баёнотда.

Шунингдек баёнотда айтилишича, Буюк Британия Спорт вазирлиги Россия ёки Беларуснинг юридик ташкилотлари томонидан бериладиган ҳомийлик ёрдамларини олмасликка чақирмоқда.

“Бундан ташқари, ҳомийлар билан шартнома имзоловчилар иложи бўлса, Россия ёки Беларусь билан боғлиқ юридик шахсларнинг ҳомийлик ва бошқа молиявий ёрдамини чеклаш учун зарур чораларни кўришга чақирмиз. Биз барча халқаро ташкилотларни ушбу тамойилларга амал қилишга ундаймиз ва бунга амал қилаётганларни табриклаймиз”, дейилган ҳужжатда.

 

Россия спортига киритилган чекловлар 

Рус қўшинлари Украинага киргач, Халқаро дзюдо федерацияси (ХДФ) Россия Президенти Владимир Путинни ташкилот фахрий президенти ва элчиси мақомидан маҳрум қилди. 

Польша, Чехия ва Швеция футбол терма жамоаси Жаҳон чемпионатига саралаш доирасида Россия билан ўйинга боришдан бош тортди.

Европа футбол уюшмалари иттифоқи (UEFA) 2022 йилги Европа Чемпионлар лигаси финали Санкт-Петербург шаҳридан Парижга кўчирилганини маълум қилди.

FIFA  ҳамда UEFA Россия терма жамоалари ва клубларини барча футбол мусобақаларидан чиқариб ташлади.

Халқаро баскетбол федерацияси россиялик баскетболчилар ва расмий шахсларни ташкилот шафелигидаги барча мусобақаларда иштирок этишдан четлаштирди.

Дунёдаги энг йирик спорт кийимлари компанияси “Аdidas” Россия футбол жамоалари билан ҳамкорликни тўхтатганини маълум қилди. Шунингдек, Германиянинг "Шальке 04" клуби ва UEFA'нинг ўзи ҳам Россиянинг "Газпром" трансмиллий компанияси билан ҳамкорликни тўхтатди.

Халқаро Паралимпия қўмитаси (IPC) россиялик ва беларуслик атлетларни Пекин-2022 Паралимпия ўйинларидан четлатди.

Шунингдек, 2023 йилда Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтадиган Махсус Олимпиада ўйинлари бекор қилинди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг