33 млн аҳолиси бор Ўзбекистонда бор-йўғи 16 минг ишсизларга ишсизлик нафақаси берилмоқда

Жамият

image

Миллий матбуот марказида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги иштирокида матбуот конференцияси бўлиб ўтмоқда. Тадбирда вазир Шерзод Кудбиев ҳам иштирок этмоқда. 

Унинг маълум қилишича, бугунги кунда Ўзбекистонда 16 минг нафар киши ишсизлик нафақасини олмоқда.

Ўтган йили бу кўрсаткич 2,5 минг кишини ташкил этган. Шерзод Кудбиевнинг маълум қилишича, вазирлик шу вақтгача ишсизлик нафақасини тўлашни тамомила унутган эди. Мамлакат бандлик тизимида ўтган йиллардан бугунги кунга катта муаммолар мерос бўлиб қолган. 

Рақамларга юзлансак, айни дамда 2,5 миллион аҳоли хорижда ишлайди. Мамлакатимизнинг 19 миллион аҳолиси ишга яроқли ҳисобланади. 13 миллион 400 минг киши расмий ва норасмий равишда иш билан таъминланган.

Шунингдек, мамлакатимизда айни пайтда 1 миллион 391минг нафар ишсиз мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг