32 та мамлакат олимлари коронавирус масаласида янги қарорга келди
Олам
−
06 Июль 2020
2405232 мамлакатдан келган олимлар жамоаси коронавируснинг ҳаво-томчилари орқали юқиши хавфини тан олиш учун ЖССТга мурожаат қилиш ниятида. Ташкилотга мурожаатнома 239 нафар мутахассис томонидан тайёрланган. Бу ҳақда “The New York Times” нашри ёзмоқда.
Маълумот шуни кўрсатадики, олимлар вируснинг юқиш механизмига эътибор беришди – уларнинг фикрига кўра, аксириш ёки йўталишдан кейин пайдо бўлган вирус томчилари ҳавода аввал ўйлагандан кўра кўпроқ қолиши мумкин.
Тадқиқотчилар ЖССТ бир қатор тавсияларни кўриб чиқиши керак, деб ҳисоблашмоқда.
ЖССТ вакили Бенедетта Аллегранзи ташкилот вирусни ҳаво томчилари орқали юқиши мумкинлиги ҳақида бир неча бор таъкидлаганини айтди. "Бу ишончли ёки аниқ далиллар билан тасдиқланмаган", дейди Аллегранзи.
Очиқ хат келаси ҳафта нашр этилиши кутилмоқда.
LiveБарчаси