318 нафар бемор оғир ва ўта оғир аҳволда қоляпти – ССВ

Жамият

image

Бугун, 6 ноябрь куни Ўзбекистонда 223 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилди. Шу билан бирга, бугун 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 580 нафарга етди.

ССВ маълумотига кўра, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Жиззах, Наманган, Сурхондарё, Фарғона, Қашқадарё вилоятларида 217 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 68 283 нафар бемордан 65 550 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2153 нафар бемордан 251 нафари оғир, 67 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

285

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг