300 млн сўмлик психотроп дори воситаларининг айланмасига чек қўйилди
Жамият
−
28 Ноябрь 2019
4215Фарғонада бир фуқаро чегара ҳудудидан йўловчи такси орқали бериб юборилган 2 дона қутига солинган дори воситаларини кутиб турган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақад Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қутиларда умумий қиймати 300 миллион сўмлик 28 минг дона кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Aввалроқ, ноқонуний дори воситалари сақланувчи “яма” аниқлангани ҳақида хабар берилганди.
Шаҳноза Тўрамуротова
LiveБарчаси