3 кунда қўшимча 2000 ўринли тиббий муассаса ишга тушади – Мусаев

Жамият 4622
image

Тошкентда жойлашган “Ўзэкспомарказ”нинг яна икки павильонида Мудофаа вазирлиги томонидан 800 ўринли қўшимча стационар ташкил қилинади. Бу ҳақа Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев маълум қилди.

Беҳзод Мусаевнинг айтишича, 2-3 кун ичида яна қўшимча 2000 ўринли даволаш марказлари фаолияти йўлга қўйилади.

“Ёшлик аренасида ДХХ томонидан 520 ўринли стационар, “Ўзэкспомарказ” яқинидаги енгил атлетика залида Ички ишлар вазирлиги томонидан 750 кишига тез тиббий ёрдам кўрсатувчи, даволовчи тиббий муассаса ишга тушади”, дейди Мусаев.

Янги ташкил қилинадиган стационарлар қайси ташкилот томонидан ташкил қилинган бўлса, ўша идора госпиталига бириктириб қўйилади.

Маълумот учун, ҳозирда “Ўзэкспомарказ” павильонида Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан 1000 ўринли стационар ташкил қилинган. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 83
Рейтинг: 3
t
×