3 ҳудудда жами 13 нафар бемор коронавирусдан соғайди

Жамият

image

Қорақалпоғистон, Хоразм ва Андижон вилоятида жами 13 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 2 май куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

“Қорақалпоғистон Республикасидан 8 нафар, Хоразм вилоятидан 3 нафар, Андижон вилоятидан 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Улар республика ва вилоят соғлиқни сақлаш соҳаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Қорақалпоғистонда соғайганларнинг барчаси Қорақалпоғистон (7 нафари Нукус шаҳридан, 1 нафари Мўйноқ тумани)дан бўлиб, уларнинг ҳаммаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Беморларнинг 4 нафари эркак, 4 нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 65 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 12 ёшда. Айни пайтга қадар Қорақалпоғистонда 62 нафар бемор тузалган бўлса, эндиликда улар 70 нафарни ташкил этмоқда.

Хоразмда тузалганларнинг 1 нафари ушбу вилоятдан бўлиб, коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган., қолган икки нафар фуқаро эса Наманган ва Самарқанд вилоятларидан. Уларнинг икки нафари ҳам Россиядан чартер рейс билан келишган ва карантинга олинган. Инфекция аниқлангач, шифохонага ётқизилган. Вилоятда шу пайтга қадар 135 нафар бемор тузалган бўлса, эндиликда улар 138 нафарга етди.

Шунингдек, Андижонда соғайганларнинг 1 нафари Андижон шаҳридан бўлиб, 45 ёшда, яна 1 нафари Олтинкўл туманидан бўлиб, 43 ёшда. Улар коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Вилоятда шу пайтга қадар 109 нафар бемор тузалган бўлса, эндиликда улар 111 нафарга етди.

Айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1255 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда мамлакатда коронавирус юқтирганлар 2094 нафарга етди. Бугунгача беморларнинг 9 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг