263! Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар кўпайди

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони айни пайтгача яна 22 нафарга ошиб, 263 нафарга етди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганларнинг 25 нафари даволанди, 2 нафари вафот этди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

604

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг