25 майда Тошкентдаги 7 та кўча қисман ёпилади
Жамият
−
24 Май 2021
6274Тошкент шаҳридаги бир нечта кўчалар “Мўйноққа мадад” экологик хайрия веломарафони ўтказилиши муносабати билан эртага, 25 май куни соат 9:30дан 11:30 гача ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Вақтинча ёпиладиган кўчалар:
1) Афросиёб кўчаси — “Ўзбекистон” метро бекатидан Нукус кўчасигача (Shox Med Center клиникаси);
2) Нукус кўчаси — Ойбек кўчасидан Фарғона йўли кўчасигача;
3) Абдулла Қодирий кўчаси — Фарғона йўли кўчасидан Қорасарой кўчасигача;
4) Қорасарой кўчаси — Абдулла Қодирий кўчасидан “Ҳазрати Имом” мажмуасигача;
5) Зарқайнар кўчаси — Қорасарой кўчасидан Ўзбек давлат циркининг пастидаги туннелгача;
6) Фурқат кўчаси — Ўзбек давлат циркининг пастидаги туннелдан Ислом Каримов шоҳкўчасигача;
7) Ислом Каримов шоҳкўчаси – Фурқат кўчасидан Афросиёб кўчасигача.
Ушбу йўл қисмларида тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилмоқда.
LiveБарчаси