25 майда Тошкентдаги 7 та кўча қисман ёпилади
Жамият
−
24 Май 2021 6694 1 дақиқа
Тошкент шаҳридаги бир нечта кўчалар “Мўйноққа мадад” экологик хайрия веломарафони ўтказилиши муносабати билан эртага, 25 май куни соат 9:30дан 11:30 гача ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Вақтинча ёпиладиган кўчалар:
1) Афросиёб кўчаси — “Ўзбекистон” метро бекатидан Нукус кўчасигача (Shox Med Center клиникаси);
2) Нукус кўчаси — Ойбек кўчасидан Фарғона йўли кўчасигача;
3) Абдулла Қодирий кўчаси — Фарғона йўли кўчасидан Қорасарой кўчасигача;
4) Қорасарой кўчаси — Абдулла Қодирий кўчасидан “Ҳазрати Имом” мажмуасигача;
5) Зарқайнар кўчаси — Қорасарой кўчасидан Ўзбек давлат циркининг пастидаги туннелгача;
6) Фурқат кўчаси — Ўзбек давлат циркининг пастидаги туннелдан Ислом Каримов шоҳкўчасигача;
7) Ислом Каримов шоҳкўчаси – Фурқат кўчасидан Афросиёб кўчасигача.

Ушбу йўл қисмларида тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилмоқда.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель