Тошкент метросида йигит нега ўзини поезд йўлига ташлагани маълум бўлди

Жамият

image

Аввалроқ Тошкент метросининг Пушкин бекатида 22 ёшли йигит ўзини қасддан поезд йўлагига ташлагани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон Бош прокуратураси расмий муносабат билдирди.

Аниқланишича, 14 апрель куни соат таҳминан 17:30 ларда “Пушкин” метро бекатида йигит ўзига таниш бўлган қиз билан ўзаро муаммоси борлиги туфайли гап талашиб, келиша олмаганидан сўнг ўзини электропоезд тагига ташлаган. БПга кўра, у дастлаб айтилганидек 22 ёш эмас, 20 ёш бўлган.

Фуқаро тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан кўрикдан ўтказилганида, унга тан жарохати етмагани аниқланган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 февраль куни Тошкент метросида ўзини поезд тагига ташлаган сирдарёлик эркак воқеа жойида вафот этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

метро

Баҳолаганлар

2373

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг