Тошкент метросида ўзини поезд тагига ташлаган эркак вафот этди

Жамият

image

Кеча, 24 февраль куни Тошкент метросида ўзини поезд тагига ташлаган эркак сирдарёлик экани маълум бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Унга кўра, 24 февраль куни соат 21:15 ларда Тошкент метрополитенининг Мирзо Улуғбек бекатида Сирдарё вилояти, Сардоба туманида яшаган 1984 йилда туғилган Э.Ш. ўзини ҳаракатланиб кетаётган электропоезднинг тагига ташлаган. 

Фуқаро олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Аввалроқ, метрода эркак ўзини поезд тагига ташлаб юбориши оқибатида Чилонзор линиясининг бир томонида ҳаракат вақтинча тўхтаб қолгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

метро

Баҳолаганлар

770

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг