Тошкент метросида эркак ўзини поезд тагига ташлади (видео)

Жамият

image

Кеча, 24 февраль куни Тошкент метрополитенининг Мирзо Улуғбек бекатида эркак ўзини поезд тагига ташлади. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК хабар берди.

Ҳодиса соат 21:00 да юз берган ва “Чилонзор” йўналишининг бир томонлама қисми вақтинча ҳаракатдан тўхтатилишига сабаб бўлган.

Тошкент метрополитенининг "Чилонзор" йўналишида поездлар ҳаракати соат 22:21 да доимий режа асосида давом эттирилган.

Таъкидланишича, ҳолат юзасидан батафсил маълумот дастлабки суриштирув ишлари якунига етгач маълум қилинади.

Расмий хабарларда ўзини поезд тагига ташлаган эркакнинг аҳволи ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

Бош прокуратура Матбуот котибига кўра, мазкур ҳолат бўйича прокуратура органлари ҳам текширув бошлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

метро

Баҳолаганлар

1790

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг