22 ёшли йигит метро поезди йўлагига ўзини ташлади
3-саҳифа
−
14 Апрель 2022
18799Бугун, 14 апрель куни "Тошкент метрополитени"нинг "Пушкин" бекатида 22 ёшли йигит ўзини поезд йўлагига ташлади. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, метрополитеннинг "Пушкин" бекатида 2000 йилда туғилган фуқаро қасддан ўзини поезд йўлагига ташлаган. Бу вақтда поездлар ҳаракати 5 дақиқага тўхтатилган ва машинистнинг тезкор тўхташи натижасида фуқаро омон қолган.
“Машинистнинг тезкор тўхташи натижасида йўловчи омон қолди ва Ички ишлар ҳамда метрополитен ходимлари томонидан ҳеч қандай жароҳатсиз қутқариб олинди”, дейилади хабарда.
Хабарга кўра, ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 февраль куни Тошкент метросида ўзини поезд тагига ташлаган сирдарёлик эркак воқеа жойида вафот этган эди.
LiveБарчаси