210 нафар абитуриент максимал ва ундан юқори балл тўплади
Жамият
−
09 Август
12686Бу йил давлат имтиҳонларида 210 нафар абитуриент максимал ва ундан юқори балл тўплаган. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълум қилди.
Билдирилишича, 2024/2025 ўқув йили учун ўтказилган тест синовларида 740 352 нафар абитуриент иштирок этган бўлиб, уларнинг 418 минг нафардан ортиғи ёки 56,5 фоизи 56,7 дан юқори балл тўплаб, танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган. Бу кўрсаткич 2023 йилда 53,3 фоиз эди.
Абитуриентларнинг 210 нафари 189 ва ундан юқори балл тўплаган. 189 дан юқори балл тўплаган 91 нафар абитуриент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи битирувчилари бўлган. Энг юқори балл 217,4 бўлиб, уни асосий фанлари тарих ва чет тили бўлган “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи битирувчиси қайд этган.
Шунингдек, 189 ва ундан юқори балл тўплаган 210 нафар абитуриентнинг:
- 77 нафари имтиҳон топширган фанлар мажмуасидаги асосий фанлари тарих ва чет тили бўлган;
- 43 нафари имтиҳон топширган фанлар мажмуасидаги асосий фанлари биология ва кимё бўлган;
- 40 нафари имтиҳон топширган фанлар мажмуасидаги асосий фанлари она тили ва адабиёт ҳамда инглиз тили бўлган;
- 21 нафари имтиҳон топширган фанлар мажмуасидаги асосий фанлари давлат ҳуқуқ асослари ва чет тили бўлган абитуриентлар ҳисобланади.
Шунингдек, абитуриентларнинг 43 677 нафари (2023 йилда 25 661 нафар) чет тили сертификатига эга бўлган. Уларнинг 76 нафари максимал балл тўплаган.
Умумтаълим фанларидан миллий сертификатга эга бўлган абитуриентлар эса 13 142 нафарни (2023 йилда 3 255 нафар) ташкил этиб, улардан 118 нафари максимал балл олган. Ҳам умумтаълим фанларидан миллий сертификатга, ҳам чет тили сертификатига эга бўлган абитуриентлар сони 4 259 нафар (2023 йилда 355 нафар) бўлиб, шундан 74 нафари максимал балл тўплаган.
Маълумот учун, 2023 йилда 189 дан юқори балл тўплаганлар 119 нафар бўлган.
LiveБарчаси