+208. Узоқ вақтдан сўнг аҳоли орасида коронавирус аниқланмади
Жамият
−
15 Июль 2020
37883Бугун, 15 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 208 нафарга ошиб, 14293 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
75 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида;
71 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида;
62 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Айни пайтда Ўзбекистонда 8327 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 5898 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 51 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси