2050 йилгача Ер юзида 60 ёшдан катталар сони икки баробар ошади – ЖССТ

Олам

image

Дунёда одамларнинг ўртача умр кўриш кўрсаткичи йил сайин ошиб бормоқда. Хусусан, 2030 йилга келиб, 60 ва ундан катта ёшли одамлар Ер юзи аҳолисининг олтидан бир қисмини ташкил қилиши кутиляпти. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум қилди.

Қайд этилишича, 2020 йилда уларнинг сони 1 миллиард нафардан иборат бўлган. 2030 йилда бу кўрсаткич 1,4 миллиард кишига етиши прогноз қилинган.

2050 йилгача эса 60 ва ундан катта ёшдаги аҳоли миқдори икки баравар кўпаяди, яъни 2,1 миллиард кишига кўтарилади. Ўз навбатида, 2050 йилгача 80 ёш ва ундан катталар сони уч баравар ошиб, 426 миллион нафарга етади.

Экспертлар хулосасига кўра, ушбу таҳлиллар жаҳон бўйича аҳоли таркибида кексалар улуши ошиб бораётганини тасдиқлайди. Мазкур жараён, айниқса, тараққий этган мамлакатларда тезлашган.

Масалан, Японияда 60 ёшдан ошган одамлар аллақачон аҳолининг 30 фоизини ташкил қилмоқда.

Паст ёки ўрта даромадли мамлакатларда ҳам 2050 йилгача 60 ёшдан катталар аҳолининг учдан икки қисмига етиши тахмин қилинмоқда.

Бу кўрсаткичлар келгусида соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот тизимларини ушбу демографик ўзгаришларга тайёрлаш вазифасини кун тартибига қўяди.

Эслатиб ўтамиз, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Дунё аҳолисининг 2300 йилга бўлган истиқболлари” деб номланган ҳисоботида Ўзбекистон аҳолиси 2100 йилнинг январига бориб 74,2 миллион кишига (ҳозир 37,1 миллион) кўпайиши қайд этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ўртача умр

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар