2027 йилги аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг мезбони аниқ бўлди

Спорт

image

2027 йилги аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати Бразилияда бўлиб ўтади. Жаҳон чемпионати ўтказиладиган жой Халқаро футбол федерациясининг (FIFA) Бангкок шаҳрида бўлиб ўтаётган 74-конгрессида маълум қилинди.

Шунингдек, мусобақа мезбонлиги учун Бельгия, Нидерландия ва Германиядан ҳам қўшма ариза келиб тушган. Мексика ва Америка Қўшма Штатлари 29 апрель куни қўшма аризаларини қайтариб олди.

“Бизнинг аризамиз учун овоз берган делегатларга миннатдорлик билдираман, бу нафақат Бразилияга тегишли, мен Бельгия, Германия ва Нидерландиядаги ҳамкасбларимга қўшма аризаси учун миннатдорлик билдираман.  Ҳар куни FIFA томонидан қўйилган барча талаблар бажарилишини таъминлашга ҳаракат қилдик. Бу Жанубий Америкадаги аёллар футболи учун ғалабадир”, дейди Бразилия футбол федерацияси президенти Эдналдо Родригес.

Маълумот учун, ЖЧ-2023 Австралия ва Янги Зеландияда бўлиб ўтган. Финалда Англия терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этган Испания терма жамоаси ғолиб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроилнинг FIFAʼга аъзолиги тўхтатилиши мумкинлиги хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати Бразилия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг