Исроилнинг FIFA'га аъзолиги тўхтатилиши мумкин
Спорт
−
17 Май
5276Халқаро футбол федерацияси (FIFA) кенгаши жорий йилнинг 20 июлига қадар Фаластин футбол ассоциациясининг Исроил футбол федерациясининг ташкилотдаги аъзолигини тўхтатиб туриш ҳақидаги илтимосини кўриб чиқади. Бу ҳақда ташкилот президенти Жанни Инфантино Бангкокда бўлиб ўтаётган FIFA'нинг 74-конгрессида маълум қилди.
Конгресс аввалида Фаластин футбол ассоциацияси президенти Жибрил Ражуп FIFA'дан Исроил футбол федерацияси аъзолигини вақтинчалик тўхтатишни талаб қилди.
“Фаластиннинг ўта нозик талабини ҳисобга олиб, FIFA сўровларни ҳуқуқшуносларга топширади. Биз ҳар икки ассоциацияга имконият беришимиз керак, таҳлил натижалари FIFA кенгашига юборилади. Шу билан бирга, вазиятнинг фавқулодда хусусиятини ҳисобга олган ҳолда, FIFA'нинг навбатдан ташқари кенгаши 20 июлгача, яъни яқин икки ой ичида тегишли чораларни кўриш учун тузилади”, дейди Инфантино.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил БМТнинг Фаластин ҳуқуқлари ҳақидаги резолюциясини рад этиши хабар қилинганди.