2026 йилдаги қишки Олимпия ўйинлари мезбонлиги италян шаҳарларига берилди
Спорт
−
25 Июнь 2019
3335Кеча, Швейцариянинг Лозанна шаҳрида 2026 йилдаги қишки Олимпия ва Параолимпия ўйинларига мезбонлик қиладиган шаҳарлар танланди. Уни ўтказишга Милан (Кортина д'Ампеццо билан биргаликда) ва Стокгольм шаҳарлари даъвогарлик қилганди. Олимпиада 2026 пойтахтини белгилаш масаласи Халқаро олимпия қўмитаси 134-сессиясининг асосий масаласи бўлди.
Овоз бериш якунларига кўра, Олимпиада-2026 мезбонлиги Италияга берилди. Нуфузли мусобақа Милан ва Кортина д'Ампеццо шаҳарларида ўтказилади.
Овоз бериш натижаларини ХОҚ раҳбари Томас Бах эълон қилган. Унга кўра, Италия шаҳарлари 47 овоз олган, Стокгольм эса 34 овоз олган.
Стокгольмнинг танланмаганига логистика билан боғлиқ камчиликлар сабаб бўлган. Бундан ташқари, сўров натижаларига кўра, Швеция аҳолсининг Олимпия ўйинига нисбатан илиқ муносабатда эмаслиги ўрганилган. Италия аҳолиси эса, аксинча, нуфузли мусобақанинг ўтказилишидан мамнун бўлган.
Маълумот учун, 2022 йилдаги Олимпия ўйинларига Хитой пойтахти Пекин шаҳри мезбонлик қилади.
LiveБарчаси