Газ муаммоси қачон ҳал бўлади? Вазир ўринбосари жавоб берди
Жамият
−
25 Ноябрь 2020
14391Ўзбекистонда 2025 йилгача бозор тамойилларига асосланган энергетика бозори ташкил қилиш режалаштирилган. Бу ҳақда бугун, 25 ноябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида энергетика тармоғи раҳбарлари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида “Энергетика вазири ўринбосари Беҳзод Норматов айтиб ўтди.
“Ўзбекистонда 2025 йилгача бозор тамойилларига асосланган энергетика бозори яратилади. Бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, 2025 йилга келиб асосий муаммолар ҳал бўлади деб ҳисоблаймиз”, деди Беҳзод Норматов.
Эшмуродов Туркия энергетика соҳасини ислоҳ қилиш учун 15 йил вақт сарфлаганини урғулади. У Ўзбекистон ҳам бугун ўша ислоҳотларни олиб бораётганини қўшимча қилди.
“Вазиримизга маслаҳатчи бўлиб келган одам Туркияда шу ислоҳотлар устида ишлаган. Уни ўзимизнинг соҳага жалб қилдик. Улар қилган хато ва камчиликларни, вақт чўзилишига олиб келган ҳолатларнинг олдини олиш учун жалб қилдик. Биз ўзимизга 5 йил деб марра қўйдик. Шу 5 йилда бажарамиз”, деди Норматов.
Энергетика соҳаси масъули газ етказиб берганлик учун тарифлар оширилмаётганини алоҳида таъкидлаб, бундай шароитда тизимни модернизация қилиш қайси манбалар ҳисобига бўлиши ҳақида маълумот бериб ўтди.
“Аҳоли ўсяпти, иқтисодиёт ўсяпти, уйлар қуриляпти... Лекин тизим талабга жавоб бериши учун “Ўзбекнефтегаз” томонидан геологик қидирувлар, қазиб чиқаришни оширишга кўплаб инвестициялар олиб келиняпти. “Ўзтрансгаз” ҳам халқаро молия институтларидан имтиёзли кредитлар олиш ҳисобига мавжуд газ етказиб бериш тизимини модернизация қилишга сарфланяпти.
Қанча газ қазиб олсак ҳам етказиб бера олмасак фойдаси йўқ. 1 млрд доллардан ошиқ лойиҳалар амалга ошириляпти”, дея сўзини якунлади вазир ўринбосари.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь