Газ муаммоси қачон ҳал бўлади? Вазир ўринбосари жавоб берди
Local
−
25 November 2020 16357 2 minutes
Ўзбекистонда 2025 йилгача бозор тамойилларига асосланган энергетика бозори ташкил қилиш режалаштирилган. Бу ҳақда бугун, 25 ноябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида энергетика тармоғи раҳбарлари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида “Энергетика вазири ўринбосари Беҳзод Норматов айтиб ўтди.
“Ўзбекистонда 2025 йилгача бозор тамойилларига асосланган энергетика бозори яратилади. Бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, 2025 йилга келиб асосий муаммолар ҳал бўлади деб ҳисоблаймиз”, деди Беҳзод Норматов.
Эшмуродов Туркия энергетика соҳасини ислоҳ қилиш учун 15 йил вақт сарфлаганини урғулади. У Ўзбекистон ҳам бугун ўша ислоҳотларни олиб бораётганини қўшимча қилди.
“Вазиримизга маслаҳатчи бўлиб келган одам Туркияда шу ислоҳотлар устида ишлаган. Уни ўзимизнинг соҳага жалб қилдик. Улар қилган хато ва камчиликларни, вақт чўзилишига олиб келган ҳолатларнинг олдини олиш учун жалб қилдик. Биз ўзимизга 5 йил деб марра қўйдик. Шу 5 йилда бажарамиз”, деди Норматов.
Энергетика соҳаси масъули газ етказиб берганлик учун тарифлар оширилмаётганини алоҳида таъкидлаб, бундай шароитда тизимни модернизация қилиш қайси манбалар ҳисобига бўлиши ҳақида маълумот бериб ўтди.
“Аҳоли ўсяпти, иқтисодиёт ўсяпти, уйлар қуриляпти... Лекин тизим талабга жавоб бериши учун “Ўзбекнефтегаз” томонидан геологик қидирувлар, қазиб чиқаришни оширишга кўплаб инвестициялар олиб келиняпти. “Ўзтрансгаз” ҳам халқаро молия институтларидан имтиёзли кредитлар олиш ҳисобига мавжуд газ етказиб бериш тизимини модернизация қилишга сарфланяпти.
Қанча газ қазиб олсак ҳам етказиб бера олмасак фойдаси йўқ. 1 млрд доллардан ошиқ лойиҳалар амалга ошириляпти”, дея сўзини якунлади вазир ўринбосари.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September