Тошкентда уч мингга яқин аҳоли “свет”сиз қолди
Жамият
−
26 Декабрь
3205Тошкент шаҳридаги “110 kV L-D-Yu” электр узатиш тармоғида носозлик юзага келди. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ хабар берди.
Бунинг оқибатида Сергели ва Янгиҳаёт туманларининг айрим ҳудудларидаги истеъмолчилар қисман (жами 2 750 та) электр таъминотидан узилган.
Маълум қилинишича, ҳозирги вақтда ушбу истеъмолчиларни бошқа манбалардан электр энергияси билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Шунингдек, юзага келган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилаётгани, таъмирлаш ишлари қисқа вақт ичида бартараф этилиб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланиши ҳақида маълум қилинган.
“Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги Юнусобод туманининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинчага тўхтатилганди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь