2025 йил авиаҳалокатларда қанча одам ҳалок бўлди?
Олам
−
06 Ноябрь 4290 1 дақиқа
Йил бошидан буён дунё бўйлаб самолёт ҳалокатларида вафот этганлар сони 400 кишидан ошди. Бу ҳақда ўз ҳисоб-китобларига таяниб, “Bloomberg” хабар берди.
Нашрнинг қайд этишича, бу кўрсаткич сўнгги ўн йил ичидаги ўртача даражадан анча юқори. Германиянинг авиация хавфсизлиги статистикаларини юритувчи Jacdec компанияси маълумотига кўра, ўтган 10 йилда ўртача ҳар йили 284 киши авиакатастрофаларда (самолётлар иштирокида содир бўладиган жиддий авария ёки ҳалокатлар) ҳалок бўлган.
Jacdec ҳисобига кўра, сўнгги ўн йилликда рекорд кўрсаткичлар 2015 ва 2018 йилларга тўғри келади – ўша йилларда самолёт ҳалокатларида 500 дан ортиқ киши вафот этган. Компания оғирлиги камида 5,4 тонна бўлган ёки 17 нафардан кўпроқ йўловчи сиғадиган самолётлар билан боғлиқ ҳодисаларни кузатиб боради.
2025 йилнинг статистикаларига 4 ноябрь куни АҚШда UPS компаниясига тегишли MD-11 юк самолёти қулашида ҳалок бўлган 9 киши ҳам киритилган.
Жорий йилда энг кўп қурбонларга сабаб бўлган ҳодиса – 12 июнда Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида Air India авиакомпаниясига тегишли Boeing 787 Dreamliner самолётининг қулашидир, бунда 260 киши ҳалок бўлган.
Live
Барчаси