2024 YR4 астероиди Ер билан тўқнашиши мумкин

Бу қизиқ

image

2024 йилнинг декабрь ойида астрономлар томонидан кашф этилган 2024 YR4 астероиди Ер билан тўқнашиши мумкин. Бу ҳақда астроном, “Ка-дар” обсерваторияси илмий раҳбари Стас Короткий маълум қилди.

Қайд этилишича, диаметри 70 метр бўлган бу астероид Челябинск метеоритидан 3-4 баравар катта ва у Ер билан 2032 йил 22 декабрда тўқнашиши мумкин. Лекин тўқнашув эҳтимоли ҳақидаги маълумотлардаги катта фарқ кузатиш вақти қисқа бўлгани ва прогноз қилинган давр 8 йилга чўзилгани билан боғлиқ. 2028-2029 йилларда қўшимча кузатишлар орқали бунга аниқлик киритилади. Шу сабабли, астероиднинг ерга умуман тушмаслиги ҳам эҳтимолдан йироқ эмас.

“Айни пайтда Ер билан тўқнашиш эҳтимоли турли тузилмалар томонидан 0,5 дан 6 фоизгача баҳоланмоқда. Вазият ривожланишининг 16 та вариантидан биттаси, яъни 6 фоизи тўқнашувни назарда тутади”, деди Короткий.

Кузатувларга кўра, қулаш марказий Африка ёки Атлантика океани ҳудудида содир бўлиши мумкин. Оқибатда маҳаллий фалокат кузатилиши, яъни 30 километр радиусдаги уйлар бузилиши прогноз қилинган.

Маълумот учун, астероидлар қуёш тизимидаги асосий юлдуз атрофида ҳаракатланадиган нисбатан кичик самовий жисмлардир. Сайёралардан фарқли ўлароқ, улар нотекис шаклга эга ва атмосферага эга эмас, лекин йўлдошларга эга бўлиши мумкин. Кичик астероидлар Ер атмосферасига кирганда ёниб кетади ва метеоритлар деб аталади. Катта астероидлар Ер билан тўқнашганда катта зарар келтириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 4 декабрь куни NASA Ер сайёраси яқинидан иккита потенциал хавфли 447755 (2007JX2) va 2020XR астероидлари учиб ўтиши кутилганини маълум қилган эди. Хабарга кўра, 2007JX2 осмон жисмининг узунлиги 402,3 метрни ташкил қилади. Ундан Ергача бўлган масофа 5 миллион 532 минг 113 километрга тенг. Узунлиги 387,7 метр бўлган 2020XR астероиди esa Ерга 2 миллион 209 минг 287 километрга яқинлашиши кутилган эди.

Сара Комилжонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ер YR4 астероиди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг