2024 йилдан Қозоғистон ҳужумкор турк дронини ишлаб чиқаради
Олам
−
16 Октябрь 2023
33802024 йилдан бошлаб Қозоғистонда Туркиянинг ANKA дронларини ишлаб чиқариш режалаштирилган. Бу ҳақда ANKA дронлари дастурини яратиш бўйича менежер Эрол Ўғузга таяниб, “Inbusiness.kz” хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда инвестициялар ҳажми масаласи ўрганилмоқда.
Ўғузнинг қайд этишича, уларнинг мақсади нафақат Қозоғистонда учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, балки тажрибадан ўтган билимларни қозоғистонлик мутахассисларга ҳам ўргатишдир.
“Биз нафақат ишлаб чиқаришни йўлга қўямиз, балки келажакда Қозоғистон мустақил равишда учувчисиз учиш аппаратларига эга бўлиши учун тажриба ва технологияларни ҳам ўргатишни мақсад қилганмиз”, дея тушунтирган Эрол Ўғуз.
Нашрга кўра, Туркиянинг ANKA дронларини Қозоғистонда ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича музокаралар бир неча йиллардан бери давом этмоқда. 2022 йил 10 май куни Анқарада “Kazakhstan Engineering” АЖ ва “Turkish Aerospace” ўртасида ҳарбий-техник ҳукумат тўғрисидаги меморандум имзоланган.
Ушбу ҳужжатга кўра, Қозоғистонда "Kazakhstan Engineering" шўъба корхонаси негизида ANKA дронларини йиғиш ва техник хизмат кўрсатиш линияси ташкил этилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь