Қозоғистонда ҳужумкор турк дрони ишлаб чиқариш бошланади
Олам
−
11 Май 2022
10244Қозоғистонда Туркияда ишлаб чиқарилган ANKA зарбдор учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу ҳақда дронни ишлаб чиқарувчи Türk Havacılık ve Uzay Sanayi AŞ (TUSAŞ) компанияси маълум қилди.
Компания ўтган йили Қозоғистон томони билан Марказий Осиё Республикасига ANKA дронларини етказиб бериш бўйича шартнома имзоланганини эслатган.
Куни кеча Қозоғистон делегациясининг Анқарага ташрифи доирасида TUSAŞ ва Kazakhstan Engineering ўртасида мамлакатда ANKA дронларини биргаликда ишлаб чиқариш бўйича янги ҳамкорлик шартномаси имзоланган.
Дронга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ҳам ушбу мамлакатдаги қўшма корхонада амалга оширилади.
Шундай қилиб, Қозоғистон ANKA дронларини ишлаб чиқариш йўлга қўйиладиган биринчи хорижий давлат бўлди.
TUSAŞ бош директори Темел Котил, хорижий ҳамкорларнинг ANKA дронларига бўлган қизиқиши ортиб бораётганидан ғурурланган.
“Янги келишув қардош Қозоғистон билан дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлайди”, деган Котил.