2024 йилда дунёда рекорд даражада қурол сотилди

Олам

image

2024 йилда дунё бўйлаб қурол-яроғ савдоси ҳажми Совуқ уруш тугаганидан кейин рекорд даражага етди ва 111,6 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда Жаҳон қурол савдоси таҳлили маркази (ЦАМТО) ҳисоботида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, 2021 йилда жаҳон қурол-яроғ ва ҳарбий техника экспорти ҳажми 82,942 миллиард долларни, 2022 йилда 106,185 миллиард долларни, 2023 йилда 96,889 миллиард долларни ташкил этган. 2024 йилда бу кўрсатгич 111,6 миллиард долларга етди.

Марказ экспертларининг фикрича, жаҳон қурол экспорти/импортининг кескин ўсиши бир қанча омиллар, жумладан, Украина атрофидаги вазият билан боғлиқ.

Қайд этилишича, Ғарб давлатлари Киевни замонавий ва қимматроқ турдаги қуролларни кенг миқёсда сотиб олишга чақирган. Ҳисоботда, шунингдек, 2022 йилда оддий қуролларнинг жаҳон экспорти/импорти ҳажми 2021 йилга нисбатан 28 фоизга ошгани қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2023 йилда дунёнинг энг йирик 100 та қурол ишлаб чиқарувчиси 632 миллиард доллар ишлаб топгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Совуқ уруш қурол-яроғ Жаҳон қурол савдоси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг