2024 йил инсоният учун рекорд даражада иссиқ келиши мумкин
Бу қизиқ
−
22 Январь 2023
256922024 йил тарихдаги энг иссиқ ва энг қуруқ йил бўлиши мумкин. Бу ҳақда климатолог Адам Скайфнинг прогнозларига таяниб, “The Guardian” нашри хабар берди.
Бу Тинч океанидаги сувнинг сирт қатлами ҳароратининг табиий ўзгариши бўлган – Эль-Ниньо ҳодисаси туфайли содир бўлади.
Бу йил 2022 йилдан иссиқроқ бўлиши прогноз қилинмоқда. Аммо Эль-Ниньо шимолий яримшарда қишда содир бўлади ва унинг иссиқлик таъсирини ҳис қилиш учун бир неча ой керак бўлади. Яъни 2024 йилда янги глобал ҳарорат рекордини ўрнатиш эҳтимоли анча юқори.
Таъкидланишича, глобал ҳарорат Цельсий бўйича 1,5 даражага кўтарилиши мумкин. Мазкур ҳодисанинг содир бўлиш эҳтимоли эса 50 фоиз деб баҳоланмоқда.