2023 йилда энг кўп даромад олган қўшиқчи маълум қилинди
Маданият-санъат
−
22 Январь
18110"The Sunday Times" нашри 2023 йилда энг кўп пул топган хонандалар рўйхатини эълон қилди.
Ажабланарлиси, йил давомида тур-концертлари билан дунёнинг яримини кезиб чиққан Тейлор Свифт ушбу рўйхатдан жой олмади. Унинг ўрнига кўп синовларга қарамасдан, параллел равишда бизнес юритишга муваффақ бўлган хонанда Дуа Липа етакчи бўлди.
Маълумотларга кўра, унинг биргина Radical22 компаниясидан олган даромади 87 миллион долларни ташкил қилган. Бу асосан қўшиқчининг отаси Жугажиннинг хизмати бўлиб, у хонанданинг активларини бошқарган ва икки йил ичида қўшиқчининг пулларини 3 бараварга кўпайтирган.
Қайд этилишича, Дуа Липанинг отаси жуда ишбилармон бўлиб, хонанда ўз бизнесини унга ишониб топширган. Айни пайтда Жугажин қизининг менежери ҳам ҳисобланади.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, Дуа Липа 40 ёшида миллиардер хонимга айланиши мумкин.
Жавоҳир Йўлдашов
LiveБарчаси