2023 йил дунёда қанча миллиардер вафот этгани очиқланди

Бу қизиқ

image

Ўтган йил давомида дунё миқёсида 21 миллиардер вафот этди. Бу ҳақда “Forbes” журнали маълум қилди.

2023 йили нашрнинг дунё миллиардерлари рейтингидан ўрин олган 2640 миллиардердан 21 нафари вафот этган. Уларнинг тўққиз нафари АҚШ фуқаролари бўлса, уч нафари Ҳиндистон ва икки нафари малайзиялик.

Қайд этилишича, ажали "эшик қоққанлар"нинг қаторида фақат бир аёл – Хитойнинг WuXi AppTec фармацевтика компанияси асосчиси Чжао Нинг бор. Бадавлат хоним охирги 20 йил давомида саратон билан курашиб, 56 ёшида "таслим бўлган".

Шунингдек, 2023 йилда мисрлик машҳур миллиардер, малика Диананинг маҳбуби Доди Ал-Файеднинг отаси Муҳаммад Ал-Файед ҳам 94 ёшида вафот этди. Миллиардер Париждаги Ritz меҳмонхонасининг эгаси, аввалроқ эса Лондондаги Harrodz универмаги ва "Фулхэм" футбол клубининг эгаси бўлган.

Марҳум миллиардерлар орасида яна бир америкалик мусиқачи ва бизнесмен Жимми Баффет, Италиянинг собиқ бош вазири Сильвио Берлускони, Intel компанияси асосчиси Гордон Мур, Ҳиндистондаги энг йирик бўёқ компаниясининг мустақил директори Ашвин Дани (рўйхатдаги энг бой шахс – унинг бойлиги 8 миллиард долларга етган) ва бошқалар бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2023 йилда вафот этган ўзбекистонлик машҳурлар ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

миллиардер дунё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг