2022 йилда Ўзбекистон давлат қарзи 33,5 млрд долларга етиши кутилмоқда

Жамият

image
Бунга ҳеч ким кафолат бермайди – масъул қарз маблағини “растрата”дан ҳимоялаш ҳақида north_east

Бунга ҳеч ким кафолат бермайди – масъул қарз маблағини “растрата”дан ҳимоялаш ҳақида

2022 йил якунига Ўзбекистоннинг умумий давлат қарзи 33,5 млрд АҚШ долларга етиб, ЯИМга нисбатан 45,2 фоизга тенг бўлиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда Молия вазирлиги эълон қилган “Фуқаролар учун буджет 2022” лойиҳасида келтирилган.

Қайд этилишича, умумий давлат қарзи, миқдорининг ўсишига қарамай, макроиқтисодий барқарорлик учун хавфсиз даражада қолмоқда.

Давлат ташқи қарзи 2022 йил якунлари бўйича 30,4 млрд АҚШ долларини (ЯИМга нисбатан 41 фоиз) ташкил этиши прогноз қилинмоқда, шундан 23,5 млрд АҚШ доллари – Ўзбекистон Республикаси номидан ва 6,9 млрд АҚШ доллари – Ўзбекистон Республикаси кафолати остида жалб қилинган.

Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш мақсадида 2022 йилда Ўзбекистон Республикаси номидан ва Ўзбекистон Республикаси кафолати остида ички ва ташқи қарзларни жалб қилиш бўйича янгидан имзоланаётган шартномалар ҳажми 4,5 млрд АҚШ доллари ҳисобида прогноз қилинмоқда.

2022 йилда давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича харажатлар 14 270,0 млрд сўм миқдорида прогноз қилинмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

давлат қарзи

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг