2022 йилда Самарқандда 3 та ГЭС қурилади 

Жамият

image

Жорий йилда Самарқанд вилоятида 3 та янги гидроэлектр станцияси қурилади. Бу ҳақда “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Президент фармони билан тасдиқланган “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган. 

Қайд этилишича, жорий йилда гидроэнергетика соҳасида умумий қуввати 173 МВт бўлган 7 та лойиҳа ишга туширилади.

Хусусан, 2022 йилда гидроэнергетика соҳасида қуйидаги лойиҳалар амалга оширилади:

•  Самарқанд вилоятида 3 та янги гидроэлектр станциялар қурилади;

•  Сурхондарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятларидаги мавжуд 4 та гидроэлектр станция модернизация қилинади.

Бунинг натижасида 173 МВт янги қувватлар яратилиб, Ўзбекистон гидроэлектр станцияларининг умумий қуввати 2 225 МВтга етказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ГЭС

Баҳолаганлар

191

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made