2022 йилда 6 та вилоятда технопарклар очилади
Жамият
−
30 Июнь 2021
3913Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлар ва талабалар форумида иштирок этиб, нутқ сўзламоқда.
Президент нутқи давомида жорий йил якунига қадар Қорақалпоғистон, Андижон, Самарқанд, Сирдарё ва Навоийда ёшлар технопарклари фойдаланишга топширилишини айтиб ўтди.
Қайд этилишича, келгуси йили Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Фарғона, Хоразм ва Сурхондарёда ҳам шундай технопарклар барпо этилади.
“Ёшларнинг стартап ғояларини саралаб олишнинг очиқ-ошкора тизими йўлга қўйилиб, энг яхши лойиҳаларни молиялаштиришга келгуси йилда бюджетдан 100 миллиард сўм маблағ ажратамиз.
Вилоят ҳокимлари ёшларнинг “Бизнесга биринчи қадам” стартап лойиҳалари танловини жорий этиб, ҳар бир тумандан камида учтадан ғолибларга маҳаллий бюджетдан грантлар бериб боради”, деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, битта грантнинг суммаси ўртача 50 миллион сўмни ташкил этади.
Аввалроқ, талабаларга таълим кредитини 7 йил муддатга Марказий банкнинг асосий ставкасига тенг фоизда бериш тартиби жорий қилиниши ҳақида хабар берган эдик.