2021 йилнинг февраль ойи сўнгги етти йилдаги энг совуқ ой бўлди

Олам

image
Ўзбекистонда февраль ойидаги ҳаво ҳарорати рекорд ўрнатди north_east

Ўзбекистонда февраль ойидаги ҳаво ҳарорати рекорд ўрнатди

2021 йилнинг февраль ойи дунёда 2014 йилдан бери кузатилган энг совуқ давр бўлди. Ваҳоланки, умуман олганда 2021 йил қиши тарихда кузатилган энг иссиқ ўнталикдан жой олди. Бу ҳақда АҚШнинг Океан ва атмосфера миллий бошқармаси хабар бермоқда.

Олимлар фикрича, 2021 йил февраль ойи Тинч океанининг тропик сувларида Ла-Нинья (ер усти сувлари ҳарорати меъёрдан пастроқ бўлишига олиб келадигн шамол) туфайли сайёрамиздаги энг совуқ ой бўлди.

Шу билан бирга, жорий қиш мавсуми (декабрь-февраль) дунёдаги кузатувлар тарихидаги энг илиқлари орасида саккизинчи ўринни эгаллади.

Масалан, Шимолий ярим шар 142 йил ичида энг иссиқ қишни ўтказган.

Февраль ойида ўртача қуруқлик ва океан сатҳининг ҳарорати 0,65 целсий бўлди — бу ХХ аср давомида ўртачадан юқори бўлган кўрсаткич. Натижада бу ой дунёдаги энг иссиқ феврал ойларининг бирига айланди, лекин шу билан бирга, 2014-йилдан бери кузатилган энг совуқларидан бири сифатида ҳам эътироф этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

февраль

Баҳолаганлар

78

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар