Ўзбекистонда февраль ойидаги ҳаво ҳарорати рекорд ўрнатди

Interesting

image

Кеча, 18 февраль кундуз куни учун ҳаво ҳароратининг мутлақ максимуми ёпилди. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар бермоқда.

Республикада бир кеча-кундузда максимал ҳаво ҳарорати қуйидагиларни ташкил қилган:

Тошкент – 25,6°, бу 1894 йилга нисбатан 3,8° га юқори (21,8°)

Самарқанд – 26.1°, бу 1963 йилга нисбатан 6,0° га юқори (20,1°)

Термиз – 28.3°, бу 1983 йилга нисбатан 5,3° га юқори (23,0°)

Андижон – 19.6°, бу 1970 йилга нисбатан 1,2° га юқори (18,4°)

Наманган –  19.0°, бу 1955 йилга нисбатан 1,6° га юқори (17,4°)

Фарғона – 18.0°, бу 1999 йилга нисбатан 1,8° га юқори (16,2°)

Сирдарё –  23.7°, бу 1963 йилга нисбатан 3,8° га юқори (19,9°)

Жиззах – 25.0°, бу 1894 йилга нисбатан 2,4° га юқори (22,6°)

Қарши – 32.0°, бу 1962 йилга нисбатан 8,6° га юқори (23,4°)

Навоий – 30.0°, бу 1962 йилга нисбатан 7,0° га юқори (23.0°)

Бухоро – 28.2° ни, бу 1962 йилга нисбатан 4,5° га юқори (23.7°) ташкил этди.

Ўзгидромет прогнозига кўра, 16 февралдан 18 февралгача Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ҳаво кириб келишининг кучайиши кузатилди, бу аномал илиқ об-ҳавони белгилди. 18 февраль куни ўртача кеча-кунлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 13-15° га юқори бўлиши кутилган ва метеорологик кузатувлар даври учун ушбу кунларнинг абсолют қийматларидан ошиб кетиши керак эди.


Tags

Rate Count

1437

Rating

3

Rate this article

Share with your friends