Telegram
Биринчи билинг!
Жамият
−
10 Декабрь 2020
131962020-2021 ўқув йилида умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар мактабларида қўлланилаётган дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинди.
Сайтда келтирилган адабиётлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитилаётган умумтаълим фанлари бўйича Давлат тест марказининг Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларига қилган мурожаатига жавобан мазкур вазирликлардан келган хатлар асосида шакллантирилган.
Давлат тест маркази хабарига кўра, дарсликлар рўйхатини Давлат тест маркази расмий сайтидан тегишли фан ва тилни танлаган ҳолда олиш мумкин.
LiveБарчаси