2021-2023 йилларда Ўзбекистонга киритиладиган инвестиция кескин ошади

Жамият 4598
image

COVID19 пандемияси келаси йилларда Ўзбекистонга киритиладиган хорижий инвестицияларга қандай таъсир кўрсатади? Бу ҳақдаги маълумотлар 2021 йил учун Давлат бюджети лойиҳасида келтирилган. 

Қайд этилишича, жорий йил якунида жалб қилинаётган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар вакредитлар ҳажмининг ўсиши кутилмоқда (1,8 фоизгача). 

2021-2023 йилларда жалб қилинаётган инвестициялар ҳажмини саноат, қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ва йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган устувор йўналишларни сақлаб қолган ҳолда инқирозгача бўлган давр кўрсаткичларига эришиш прогноз қилинмоқда.

Аниқ рақамлар мисолида олиб қаралса, 2019 йилда Ўзбекистонга киритилган инвестиция ҳажими 6 512,5 миллион АҚШ долларини ташкил этган. 2020 йил якунига қадар ушбу миқдор 6 630,0 миллион АҚШ доллари бўлиши прогноз қилинган. 2021-2023 йилларда эса тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар кескин ошиши кутилмоқда. Бунда 2021 йилда 7 819,0 млн АҚШ доллари, 2022 йилда 9 297,0 млн АҚШ доллари ва 2023 йилда 11 072,7 млн АҚШ доллари инвестиция прогнози мавжуд. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 173
Рейтинг: 3
t
×