2020 йилнинг асосий илмий кашфиёти маълум бўлди
Бу қизиқ
−
18 Декабрь 2020
5299Американинг "Science" журнали коронавирусга қарши вакциналарни йилнинг асосий илмий ютуғи деб топди.
Гап Moderna, Pfizer-BioNTech, "Спутник V" вакциналари ва уларнинг бошқа аналоглари ҳақида кетмоқда, дейилган журналда чоп этилган мақолада.
Мақолада айтилишича, кўпчилик бу йилги асосий илмий кашфиёт қандайдир йўл билан коронавирусга боғлиқ бўлишини тушунган. Бироқ, мутахассисларга сўнгги ҳафталардагина "бу унвон COVID-19 га қарши юқори самарали вакциналарга берилиши" маълум бўлган.
"Голден Торп" нашри Бош муҳаррирининг сўзларига кўра, яқин вақтгача бундай вакциналарнинг пайдо бўлиши эришиб бўлмайдиган бўлиб туюлган, аммо ҳозирда кўплаб мамлакатлар ўз аҳолисини коронавирусга қарши эмлашни бошлаган.
Қайд этилишича, "Science" журнали ҳар йили ўнта йирик илмий ютуқларни аниқлайди. Бундан ташқари, нашр ўқувчилари ўртасида "халқ" ютуғи учун овоз бериш жараёнини ҳам ўтказади.