2020 йилдан дорихоналарга лицензия берувчи ваколатли орган ўзгаради

Жамият

image

Ўзбекистон Президентининг “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги мувофиқ маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қатор ваколатлари бекор қилинаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳужжатга кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг алоҳида функция ва ваколатлари тегишли давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларига берилмоқда. Жумладан, дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг чакана савдосини амалга оширишга лицензия бериш Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига ўтказилмоқда. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, мазкур қарорда 2020 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотлари томонидан 28 турдаги ҳужжатларни фуқаролардан талаб қилиниши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан уларнинг берилишига йўл қўйилмаслиги ҳам белгиланган. 2021 йил 1 январдан бошлаб эса давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг таркибий бўлинмалари ўртасида ҳужжат айланиши ва ҳисоботларни юритиш фақат электрон кўринишда шакллантирилади ва амалга оширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

лицензия дорихона

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг